Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Шеърият

Муаззам Иброҳимова. Одина опа ва Зиёдиллога


Бир кун бизнинг кўчада ҳам байрам бўлар,
Бир кун Ўш ҳам қолади ўз эгасига.
Қўрқмай чиқар ўз уйидан
ўзбекларим

Ўғилчасин ўтқизганча елкасига

 

Бир кун бизнинг кўчада ҳам байрам бўлар,
Битмаса ҳам қалбимизнинг чандиқлари.
Кафанликмас, байрамликка очилади.
Кўпни кўрган момоларим сандиқлари.

 

Кун келади зиндонларнинг зах полида,
Бежойнамоз сажда қилмас акаларим.
Кун келади беиймонлар таъқибидан
Ёт эллардан паноҳ топмас укаларим.

 

 

Кун келади сулувгина келинчаклар,
Ибо ила салом бериб нечамизга!
Беҳадигу, бехавотир эшик очиб
Тонг оқармай сувлар сепар кўчамизга

 

Кун келади, ожизалар хўрланмайди,
Бетавфиқлар пайдо бўлмас йўлларидан.
Жам бўлишиб, кўкдан тушган малаклардай
Дарс олишар Отин ойи қўлларидан.

 

Бош чайқаманг , "Бўлмаган гап!” деманг опа,
Умид ўлса-биз ўламиз- Ўш ўлади ,
Яхши ният қилаверинг бир кун келиб
Чодир тиккан ҳовлингизда тўй бўлади!

 

Жаҳаннамдан омон қолмоқ бир саодат.
Саодатдир эрк тонгини кутмоқлик ҳам.
Юракларда ишонч бўлса, инонч бўлса
Саодатдир адолатга етмоқлик ҳам.

 

Баҳор келса айвонимиз тополмасдан
Гирён бўзлаб қолганида қалдирғочлар.
Ҳар шохига битта касга дор тикади.
Қирғинларга гувох тол-у, қайрағочлар.

 

Майли ҳозир, йиғлаб олинг Худо урсин,
Ҳукмбардор, ижрочи-ю, қотилини!
Бу элатга раҳмим келар, "зўр” деб билса,
Гўдакларни отган "элнинг ботирини "

 

Юрагимиз айтган жойга кўмиб қўйдик.
Болагинам бағринг тешган ҳар бир ўқни,
Одамкушлик қилмасдан ҳам қон қақшатиб,
Ўз ўқила йиқитамиз ёвни, хўпми!

 

Зиёдилло, умринг зиёд бўлсин болам,
Айланайин тоғдеккина бардошингдан.
Уруш кўрган кўзларингдан ўпиб қолиб.
Шеърлар ёздим аччиққина кўз ёшингдан!

 

Кун келади, ёниб кетган мактабингни
Осмонидан қуёш чиқар , ой чиқади.
Сендай доно, ўзбекнинг ҳар боласидан
Олим чиқар, ҳоким чиқар, бой чиқади!

 

Бардам бўлгин, паҳлавоним, қаҳрамоним
Онажонинг кўрмасин ҳеч заволингни.
Юрагимиз айтган жойга кўмиб қўйдик,
"Айбим нима?” деган ҳар бир саволингни.

 

Оҳ болама, бунга жавоб бермоқ оғир.
Кечирмаймиз Дажжолдан дарс олганларни.
Яшаб турган ҳар куни ҳам бир қиёмат.
Қалдирғочлар қарғишига қолганларни!

 

Бир кун бизнинг кўчада ҳам байрам бўлар,
Ишон болам ўшликларнинг эртасига.
Қўрқмай чиқар ўз уйидан ўзбекларим
Ўғилчасин ўтқазганча елкасига
!


http://adabiyot.uznet.biz

Категория: Шеърият | Добавил: Sultonbek (10.07.2011)
Просмотров: 1051 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Четверг, 02.05.2024, 17:27
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz