Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Шеърият

Муаззам Иброҳимова. Илоҳий ишқ

 
Хақдан келган мухаббатнинг давоси йўқ,
Илохий ишқ  сотилмайди савдоси йўқ,
Хақ севгиси юракларни айласин чўғ,
Аллоҳимни севинг фақат Аллоҳимни... 
 
Дуоси бор  дарахтларин соясида,
Меҳри бисёр ҳар майсаю  поясида,
Тун ибодат қилар Ойнинг зиёсида
Аллоҳимни севинг фақат Аллоҳимни... 
 
Баҳорлари  келса гулу ифори бор,
Ёзда қуёш нурларида тумори бор,
Кузагин ҳам ўзгача бир хумори бор,
Аллоҳимни севинг фақат Аллоҳимни. 
 
Субҳидамдан салом айтар саболари,
Асли Аршдан келса азон садолари.
Ибодатин айлаб  бўлинг фидолари.
Аллоҳимни севинг фақат Аллоҳимни...
 
Хар банданинг  туз намагин ўлчови бор,
Ҳар бандани сийлагувчи парвардигор,
Бизни севиб бу оламни этди нисор.
Аллоҳимни севинг фақат Аллоҳимни...
 
Қиблагоҳим десангиз ҳам отангизни,
Фариштам деб суйсангиз ҳам онангизни.
Жондан ортиқ кўрсангиз ҳам болангизни,
Аллоҳимни севинг фақат Аллоҳимни... 
 
Дил бандидан  инъом этар дилбандингиз,
 Диёнатла  камол топсин фарзандингиз,
Қанча ширин бўлса  ҳамки  пайвандингиз.
Аллоҳимни севинг фақат Аллоҳимни... 
 
Қўшганини қўш қаритсин  парвардигор,
Яратгандан икром эрур  иймонли ёр.
Ёрга меҳр берсангиз ҳам бисёр – бисёр
Аллоҳимни севинг фақат Аллоҳимни... 
 
Хақдан келган мухаббатнинг давоси йўқ,
Илохий ишқ  сотилмайди савдоси йўқ,
Хақ севгиси юракларни айласин чўғ,
Аллоҳимни севинг фақат Аллоҳимни...
Категория: Шеърият | Добавил: Sultonbek (30.07.2011)
Просмотров: 1231 | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Четверг, 02.05.2024, 16:22
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz