Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Шеърият

Муаззам Иброҳимова. Аллох дегин…

 Измимсиз бир чўп синмагай қўлларингда ,

Измимсиз бир гул унмагай   йўлларингда,

Мумин бўлсанг иноятим дилларингда.

Аллох дегин,  бандам фақат Аллох дегин.

 

Дусти нокис пойлаб турар  ғурбатингни,

Ганимларинг синдирса ҳам журъатингни,

Дилдан қувма хидояту, ҳикматимни,

Аллох дегин, бандам фақат Аллох дегин.

 

Дард аримас, туморларинг узилса хам,

Менга юзлан пойдеворинг бузилса хам,

Бу дунёнинг ўйинлари чўзилса  хам.

Аллох дегин, бандам фақат Аллох дегин.

 

  Дилбандларинг элнинг олди-нақши бўлсин,

Акли расо, амаллари яхши булсин,

 Кўрар кунинг кўрганингдан яхши бўлсин.

Аллох дегин, бандам фақат Аллох дегин

 

Сарсон бўлар-Соҳибини билмаганлар

Завол топар-Зоҳирини билмаганлар,

Нодон бўлар –охирини билмаганлар.

Аллох дегин, бандам фақат Аллох дегин. 

 

Берарим бор бемурод бир ғарибга ҳам,

Кўзим тушар машриқдан то Мағрибга ҳам,

Берганимдан  бериб турсанг бўлмайсан кам,

Аллох дегин, бандам фақат Аллох дегин. 

 

Саждаларинг синаб-синаб берар зотман,

Суйганимга сийлаб-сийлаб берар зотман.

Ҳар эҳсону,закотингда барокотман.

Аллох дегин, бандам фақат Аллох дегин. 

 

 Вайронага айланганда биноларинг,

Ўйлагинчи, йўқми зулми-зиноларинг,

Йўқот халол бўлмаса зар тиллоларинг

Аллох дегин, бандам фақат Аллох дегин.

 

Мен мўмин бир бандам дилин ғашламайман.

Мени деса,  бандам  ёлғиз  ташламайман.

Бетавфиқу, бехудони хушламайман. 

Аллох дегин, бандам фақат Аллох дегин

 

Измимсиз бир чўп синмагай қўлларингда ,

Измимсиз бир гул унмагай   йўлларингда,

Мумин бўлсанг иноятим дилларингда.

Аллох дегин,  бандам фақат Аллох дегин.


http://adabiyot.uznet.biz

Категория: Шеърият | Добавил: Sultonbek (10.07.2011)
Просмотров: 806 | Рейтинг: 4.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Четверг, 02.05.2024, 20:36
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz