Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Шеърият

Муҳаммадсолиҳ Абутов. Матои-Қалил


(Сизни кофирларни шахарларда кезишлари алдаб қўймасин.
Бу оз нарсадир.Кейин жойлари жаҳаннам бўлур.
Қандай ҳам ёмон жойдир.)
Оли-Имрон сураси 197–оят.
———

Ҳаётда ишларинг, топса гар ривож,
Давлатинг кўпайса, битса эхтиёж,
Ва ёки бошинга, кийдирсалар тож,
Англарсан бир куни, шаксиз, ноилож,
Буларни барчаси, матои-қалил.
Бу сўзимга, қуръон ояти далил.
Қўша-қўша бўлса, қасру саройинг,
Гўзал жононалар, бўлса гадоинг,
Олтин бўлса, ҳожатхонада жойинг,
Англарсан не хитоб қилган Худойинг.
Буларни барчаси, матои-қалил.
Бу гапларга Аллоҳ каломи далил
Хизматингни қилса қанча хизматкор,
Айтганинг олдингда мухайё, тайёр,
Эришсанг дунёда истагинг, не бор,
Топсанг шону-шуҳрат, обрў-эътибор.
Билгилки барчаси, матои қалил.
Хужжатим бўлгандир, Илоҳий далил.
Маддоҳларинг мақтаб «доно» десалар,
Ёки «Улуғ доҳий, даҳо» десалар,
«Қаҳрамон, журъатда танҳо» десалар,
Е суратинг осиб «Худо»-десалар.
Барчаси ўткинчи матои-қалил.
Бу гапларга ўзи бор, юзлаб далил.
Матои-Қалилни, айтайин бироз,
Бунинг маъноси шу «Бу нарсалар оз».
Оятни давомин эшит, эй шаввоз.
«Сунг жойлари бўлур, жаҳаннамда» боз.
Шунинг чун барчаси, матои–қалил.
Бу сўзга етарли, келтирдим далил.
Бу хитоб булгандир Расулуллоҳга.
Лозимдир англамоқ, биздек гумроҳга.
Ҳавас қилманг ушбу, айтилган шоҳга.
Тушар бориб жаҳаннам отли чоҳга.
Билингки бу дунё, матои–қалил.
Менимча кифоя бўлар, шу далил.
Қаранг бу оятни, қаранг замонни,
Кофирлар сурарлар, давру-давронни,
Қаранг аҳволига кўп–мусулмонни,
Бу оят зиёда қилар иймонни.
Шубҳасиз бу дунё, матои–қалил.
Иймон келтирганга бас, ушбу далил.
Фиръавн етарли, ибрат олишга,
Қорун кифоядур, фикрат олишга,
Ҳаётга ҳам боқинг, ҳужжат олишга,
Интилманг дунёда, иззат олишга.
Унутманглар дунё матои–қалил.
Бунга таърихда ҳам етарли далил.
Қаноат бирла дил топади ором,
Ризқ келади ҳаёт этади давом,
Тинмай дунё йиғиб ҳалолу–ҳаром,
Дунёю-охират, шу билан тамом.
Эй мўъминлар, дунё матои–қалил!
Бунга ҳаётдан ҳам етарли далил.


http://sahwii.wordpress.com/
 

Категория: Шеърият | Добавил: Sultonbek (15.01.2011)
Просмотров: 1105 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Четверг, 02.05.2024, 18:26
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz