Ёдгор Обид. Савол
( Баъзи ғалат феъллик тўдаларнинг " Сиёсий курашда бошловчилик мавқеъини ёшларга ишониб топшириш керакми - йўқми" мазмунидаги бемаъни баҳсларига жавоб ўрнида)
Борлиқ- олий ҳукмдан бунёд, Ўзгарадир фасл ва дунё. Кўзларингиз не учун ношод... Сиз баҳордан қўрқасизми ё?
Тинглолмайсиз қушлар сайроғин, Тонглар қутлар ўлканинг боғин. Умид қучар ғунча дудоғин... Сиз баҳордан қўрқасизми ё?
Шамол эсар ўзгача. Сарин. Эзилган руҳ очадир бағрин. Олам- яшил тортмоқда тағин... Сиз баҳордан қўрқасизми ё?
Новдаларда ғунчалар ғужғон, Очилмоққа излайдир имкон. Уларнингдир энди бу замон... Сиз баҳордан қўрқасизми ё?
Чекинадир эзгинлик, ҳасрат. Ранггин топар. Ўзгарар ҳилқат. Келар бўлса- келар беруҳсат... Сиз баҳордан қўрқасизми ё?
|
Категория: Шеърият | Добавил: Sultonbek (15.03.2012)
|
Просмотров: 622
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Facebookдаги адрес |
|
|
|
Меъморий обидалар |
|
|
|
Ўзбеклар Уюшмаси |
|
|
|
Сайт бўйлаб излаш |
|
|
|
Статистика |
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
|
|