Соҳиби адолат, соҳиби дунё, Шиддаткор учқурни учоқсиз қилма. Қаршимда яроғин ўқталар риё, Мулойим сўзимни пичоқсиз қилма!
Яроғим йўқ ахир сўзимдан бўлак, Мутеликка исён кўзимдан бўлак. Умр - ҳамма назар солгувчи йўлак, Шафқат йўлагимни чироқсиз қилма!
Истагим: замона иймонни уқса... Бетавфиқ дунёга ўт кетсин йўқса... Қўрқса, одам фақат Худодан қўрқса... Эркак юрагини чақмоқсиз қилма! Улар-ку бизлардан кучли, чайирроқ, Кўрмоқни истайман уларда Широқ. Худойим, эркакни шиддатдан йироқ, Худойим, эркакни белбоғсиз қилма!..
25. 02. 1993.
|