Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Шеърият

БИЗ КЕЛДИК НАВРЎЗГА.

Минг шукрким, соғ-омон етиб келдик Наврўзга,
Ҳар бир гиёҳ мўтабар, суртайлик уни кўзга.
 
Табиат бир мўжиза, бутун борлиқ жонланур,
Инсон бу билмас, фақат Оллоҳдан ўзга.
 
Диллар қувончга тўлди, шоду ҳуррам кенг жаҳон,
Ташаккур, офарин деб, сайқал берайлик сўзга.
 
Тоғлар боши оппоқ қор, пойида гуллар баҳор,
Ҳусни, кўрки ўзгача, боқсак далаю тузга.
 
Катта-кичик бахтиёр, дилларда куй ва хониш,
Лабларда шўх табассум, қонлар югурди юзга.
 
Тунлар бўлди чароғон, тонглар эса мусаффо,
Кўкка боқиб тўймайсан, тўлиқ ойга, юлдузга.
 
Умрлар боқий бўлсин, қариялар иззатда,
Кампирлар тўқсон бўлиб, чоллар кирибди юзга.
 
Инсон борки ҳаётда яшаб сира тўймайди,
Бахтиёрлик ярашур ҳар ўғилга, ҳар қизга.
 
Қиш фаслидур зимистон, ҳатто кунлар қоронғу,
Наврўзнинг тунлари ҳам ўҳшар ёруғ кундузга.
 
Қодирий сен, зулматдан чиқдинг ёруғ оламга,
Ватанимнинг ҳар куни баробардур Наврўзга.

Абдукодир Саттаров
Категория: Шеърият | Добавил: Sultonbek (15.03.2012)
Просмотров: 662 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Четверг, 02.05.2024, 15:04
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz