Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Мои статьи

Маслаҳатга йиғилайлик



Нидерландда истиқомат қилувчи ўзбек муҳожирлари БМТ халқаро судига Қирғизистондаг яшовчи ўзбекларга нисбатан этник тозалаш сиёсати олиб борилаётганлигини тасдиқловчи материалларни тақдим этиб геноцид факти бўйича жиноий иш юритишни талаб қилиб беришган Ариза мазкур нуфузли ташкилот томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида биз Интернет саҳифалари орқали маълумот тарқатган эдик.

Биз топширган Аризамиз бўйича очилган ишни Қирғизистондаги қирғинда жабрланган ўзбеклардан аниқ фактлар ёзилган маълумотлар ва жабрланувчилар томонидан Халқаро судга ёзилган Аризаларни бизга юборишларини бир неча бор сўраган эдик. Биз ёзган электрон почта адресига кўплаб инсонлардан қайта-қайта "бизга нима хизмат бор?”, "биз нима қилишимиз керак?" қабилидаги мактублар келмоқда.

Нима қилиш кераклигини тушунмаган миллатдошларимиз биз ёзган маълумотларни яхшилаб ўқишса барча маълумотлар бафуржа ёзилган.

Биз Қирғизистондан ташқарида яшаётган миллатдошларимизни бошини бир жойга қўшиш ва маслаҳатли иш юритиш масаласи бўйича шуғулланаябмиз. Кимки миллатимиз тақдирига бефарқ бўлмаса бизннг электрон почтамизга контакт адресингизни ёзишингизни сўраймиз. Бизга келаётган Аризалар каби бу контакт  адреслари ҳам конфеденциал маълумот ҳисобланиб ташқарига чиқарилмаслигини кафолатини берамиз.

Азиз ватандош, қўрқув ва ожизликда ўтказаётган ҳар бир кун ва сониялар ғанимларимизга хизмат қилмоқда! Бошимизга тушган улкан кулфат бизни бир мушт қилиб жипслаштирувчи фактор бўлсин! Яна бир бор такрорлайман, қўрқоқлик қулликка олиб келади! Бугун қўрқсак эртамиз бўлмайди. Миллат тақдирини ўйлаган, ўзбекман деб бошини баланд кўтариб юришни истаган хорижда яшаётган миллатдошларим (биринчи навбатда Қирғизистонлик ўзбеклар) биз билан боғланинг! Маслаҳатга йиғилайлик.

Сизларнинг мактубларингизни bahodiruz@yahoo.com электрон почтасида кутамиз.


Европадаги ўзбек муҳожирлари номидан Баҳодир Узоқов.

Категория: Мои статьи | Добавил: Sultonbek (12.07.2010)
Просмотров: 924 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вторник, 14.05.2024, 18:08
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz