Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Мои статьи

Хунрезлик давом этмоқда


  Бугун, 2010 йил 21 июн куни, бомдод намози вақтида Қорасув районига қарашли Наримон қишлоқ ҳукуматининг айрим кўчаларида аскар кийимидаги қирғиз миллатига мансуб номаълум одамлар томонидан босқинчилик юз берди.

Қишлоқнинг Молотов номли касалхонасида айни пайтда 30 нафардан ортиқ ярадорлар оғир аҳволда рўйхатдан ўтди. Уларнинг аскарияти автоматнинг қўндоғи ва калтак зарбидан жабр тортишган.

Жабрланувчиларнинг айтишича, саҳар 4.00 чамасида эшикларини аскарлар тақиллатган ва сўраганлар учун паспорт текшириш учун келганини маълум қилишган. Ишонувчан содда халқ уларни уйига киргизган. Улар эса кўрсатилган паспортларни йиртиб, зажигалкада ёқиб юборишган.

Ўлганлар сони аниқланган эмас, биттаси касалхонада жон берган.

 

 

19 июнда тахминан соат 14.00 ва 15.00 оралиғида шаҳарнинг Ўш район мавзесида уч нафар ўзбек йигити ҳарбийлар томонидан отилган.

Уларнинг бир, 1980 йилда туғилган Абдувоитов Азизилло исмли қашқарқишлоқлик йигит белидан ўқ еб Наримон қишлоқ ҳукуматига қарашли Молотов касалхонасига етказилган. Саидазимов Сайдулло 1981 йилда туғилган ва Давронов Абдухалил 1980 йилда туғилган икки йигит воқеа жойида вафот этган.  Ҳамқишлоқларнинг айтишича, улар Калинин колхозига оталаридан хабар олгани ҳеч қандай қуролсиз кетишаётган эди. Ош район постида улардан хужжат сўралган, воқеанинг давоми қандай тус олгани ҳақида маълумотлар ҳозирча аниқ эмас. Ўш шаҳар комменданти Курсан Асанов журналистлар билан бўлган суҳбатда, бевосита эфир орқали мана шундай воқеалар жой‑жойларда бўлиб турганини, шубҳали кўринган одамлар, комендант вақтига амал қилмаган, қуролли шахслар огоҳлантришсиз отилишини таъкидлади.

 

Барно Исакова

Ўшдаги "Ахборот” газетаси

 

 

Категория: Мои статьи | Добавил: Sultonbek (22.06.2010)
Просмотров: 1238 | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вторник, 14.05.2024, 23:19
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz