Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Мои статьи

Йиллар давомида топланган алам.
Киргизстондаги 2010 йил  июнь киргинидан кейн. узбекларга нисбатан булган ва булаётган, бу вахшийликни илдизни нимада? - деган саволга жавоб излаб узим гувохи булган бир вокия эсимга тушиб кетди.
1979 йил куз ойлари, арикларни киргоклари музлаб кор хиди келиб турарди.Мен уша пайтда Ушдаги 2902 - автоколоннада хайдовчи болиб ишлар эдим. Эрталаб йул варакасини олгани диспетчерни олдига кирсам, бугун сиз Токтагулни Бешкентига культавар олиб борасиз, мана бу киз билан деб колди.Ёшгина чиройли миллати киргиз киз экан.
Машинани юргизиб Культорг базага бордик навбатимиз келиб, юк юклаб булгунча кун тушдан утди. Мен кизга йул узок, эртага эрталаб йулга чика колайлик десам ,киз кунмади на чора йулга чикдик.Узок йул,юк огир тунги иккилар чамасида Бешкентга кириб бордик.
Шунда киз, -Ака юкни эрталаб туширамиз ,хозир бизникига бориб, коринни туйгазиб дам олинг, - деб махаллалар орасидан йул курсатиб, уз дарвозаси олдига олиб келди.
Машинани шовкинига ичкаридан бир муйсафид оксакол чол чикиб келиб, келдингми деди,киз ха ота ,кечрок булса хам келавердим деб мени уйга таклиф килди.
Шунда оксакол свет ёругида юзимга караб -Тухта, сен узбекмисан? - деб колди.Мен ха деб жавоб бердим.Шунда чол сен мени кечиргину мен уйимга узбекни киргизмайман деб кассам ичганман деди.
Шунда киз, ота бу нима килганингиз, ахир бу ака мени совукда колмасин деб йулларда кийланиб, олиб келди, ундай килманг деб отасига ёлвориб кетди.Мен бу муомиладан хайрон булиб, нима килишни билмай турган эдим,чол майли кир деб айтди. Мен йук рахмат мен кабинада тонг ортираман дедим.
Сен мендан хафа булма уйга кир,сабабини тушунтириб бераман деди. Узи дунёда киргиз халкидай мехмондост халк йук,агар эшикдан кириб борсангиз, хеч булмаганда олдингизга патносда нон олиб чикиб, нон огиз тегиб кет дейдиган,бу халкдан бунака момила кутмаган эдим.Бошка иложим йук чолни таклифни кабул килдим ва уйга кирдим.
Дастурхон ёзиб, нон чой, пиширилган гушт олиб келиб куйиб ол деб  хикоясини бошлади.
Сен хафа булмагину мен узбекларни ёмон кураман, буни сабаби бундай болган.1942 йили уриш пайти эди, мен эндигина ун уч ёшда эдим. Хамма ерда очарчилик,отам фронтда, касал онам иккаламиз колганмиз.Бисотимизда учтагина эчкимиз колган,.уни хам продотряд олиб куймасин деб тогу тошларда беркитиб бокар эдик. Онам каттик касал булиб колиб, болам эчкилардан бирини олиб Андижонга олиб бориб сотиб, пулига бугдой ун олиб кел деб айтди. Тогдан бир эчкини олиб,йулга тушдим. Коракулга келганимда бир урис шофер , Андижонга борсанг чик деб Андижонгача олиб келди. Бозорда одам куп хатто уруш хам сезилмас эди. Куй бозорига бордим. Мени ёш болалигим ва четдан келганимни билиб, даллоллар эчкимни бахосини ерга уриб, кулимга арзимаган пулни тутказиб тортиб олишди. На илож бердим,пулни халтамга солиб култигимга тикиб ун сотадиган коппонга келдим, у ерда ун куп бахоси осмонда экан.Корарок булса хам бугдой унику деб арзонрок ун олсам купрок келади деб бир оллобдан (ун сотувчи) ун олмокчи булиб халтамдаги пулни олмокчи болиб кулимни халтага тиксам ,халтам тешик,угри уриб кетибди. Дод дедим фарёд дедим фойдаси булмади. Не азоблар билан пиёда, оч нахор, олти кунда уйга келсам онам очликдан улиб ётган экан. Шунда мен эчкимни арзон тортиб олган, халтамни кесиб пулимни угирлаган, онамни оч колиб улишига .хамма хаммасига Узбеклар сабабчи икки дунё узбек билан нон туз тотмайман деб касам ичган эдим.Шу кизимни хафа булмасин деб сени уйга киритдим деди. Бу чолни гапларидан кейин бир пиёла чой зурга утди. Шунда киз хижолат булиб ака отамни феъли шунакарок хафа булманг деб машинагча кузатиб чикди.На чора бу гаплардан кейн у чолдан хафа булишга урин колмади. Уша куни кабинада ётиб,эрталаб магазин омборхонаисга бориб юкни тушириб ортимга кайтдим.
Бу вокеага 34 йил булибди, хар сафар Бешкентдан утганмда уша чолни ва уни аламли хикоясини эслайман. Бундай вокиялардан яна канча булган буни яратган узи билади. Киргизларни  турмиш тарзини билган холда,Уш киргинида Узбекларни уйларига ут куйиб, улдириб тириклайн куйдирган жаллодларни орасида уша Бешкентлик чолни набиралари булса мен хеч таажжубланмаган булардим.
Бу вахшийликларни сабабларидан бири сиёсий, иктисодий сабаблар булса, иккинчиси азалдан келаётган миллатлараро таранг муносабат, мана шу хикоядагидай шахсий адоватлар  эмасмикан?
  
Ушлик Узбек.
Категория: Мои статьи | Добавил: Sultonbek (29.01.2013)
Просмотров: 954 | Рейтинг: 2.0/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Среда, 23.01.2019, 15:17
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2019
Сделать бесплатный сайт с uCoz