Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Мои статьи

Қирғизистондан келган мактуб


  بسم الله الرحمن الحيم
    Ассалому алайкум!
Азиз ватандошим биздан сўрасангиз холимиз анча танг.уруш тугади дейиляпти аммо аслида давом етяпти.Бизни ўзбекларни уйларидан олиб чиқиб қамаб уриб тепиб пулларини олиб моли мулкини талон тарож қилишяпти. Мақсади айибни бизни устимизга қўйиш.Ташқаридан келган инсонпарварлик ёрдамларини фақат бизларни ўзбекларни отиб ўлдирган қирғизларга бўлиб беряпти. Кеча Саудия Арабистонидан инсонпарварлик ёрдамлари келган эди , Узген шаҳридаги ҳокимият биноси олдида тарқатди.Мен бу ишларни устида турган Саййд Баюмий деган арабни танир эдим унга телефон қилиб нима учун бу ерда тарқатяпти ахир бизда хеч ким талофат кўрмадику буни устига Ўш Жалолобод деб ёзиб қўйибтику уни устига фақат қирғизларга тарқатяпти десам.бизларга шу ерга берасан деб ҳукумат буюрди деб жавоб берди. Мен Баюмий билан арапча гаплашсам хам барибир ҳавотир бўлдим чунки булар биз каби Имомларни ҳаммасини телефонини текширади очиғ бир нарса дейиш қийин. Ҳозир бизда кеч 9.00 дан эрталаб 6.00 гача комендатлик соати жорий қилинган.лекин бу фақат биз ўзбеклар учун аммо қирғизлар ҳоҳлагандай йуришади. Машиналарини номерларини олиб қўйган. Биз ўзбеклар деярли 95 фойизимиз шаҳарда яшаймиз аммо кўпчилик деҳқончилик билан шуғулланади ерлар қирғизлар яшайдиган қишлоқларда. Ҳозир жуда кўпчилик экиб қўйган экинларини ҳабар олишга ҳам имкон топмаяпти. Боргани қўрқади. Қишлоққа ўтсангиз машинага тош отиб ушлаб олса ўлдириб қўйиши ҳам мумкун ва шундай ҳолат бўлди. Ҳуллас бизни бошимиз қотиб қолди нима қиларимизни билмаймиз.Бизларни ичимизда союз даврида сиёсий ишларда ишлаган сиёсатни тушинадиган кишилар бор эди, уларни базиси қочиб кетди ,қолганларини қамаб қўйган улар ҳам қамоқдан тирик чиқмаса керак.биз боши кесилган жасаддек бўлиб қолдик. Бизку майли энди бизларни фарзандларимизни тақдири нима бўлади? Агар биз чиқиб кетамиз десак бизни бирор давлар қабул қиладими? Бизга ким ёрдам беради?.... Мана шу нарсалар бизларни қийнаяпти. Ҳеч ким Узбекистонга ўтишни ўйламайди. Биласизми мени ҳавотирга солган нарса бу фарзандларимиз келажаги улар эртага ким бўлади? қандай ҳаёт кечиради. Мабодо тинчлик бўлиб кетган тақдирда ҳам бизни бирор расмий ишларга олмайди. Ё дехқон, Ё савдогар, Ё ҳунарманд бўлиш мумкун, бошқа нарса қилолмаймиз.Шаҳсан мен бундай ҳаётга рози эмасман. Масалан мен бир дийний шахсман Аммо менинг фарзандларимчи? уларнинг ҳам орзулари бор балки қизим врач бўламан дер балки ўғлим сизлардек ҳуқуқ ҳимоячиси бўлар буни давр кўрсатади аммо менинг вазифам уларни тилабини қондириб шаройит яратиб бериш эмасми? 
Категория: Мои статьи | Добавил: Sultonbek (10.07.2010)
Просмотров: 1056 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вторник, 14.05.2024, 15:46
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz