Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Мои статьи

Қирғизистон жанубида бўлажак ҳожилар эмлаш оқибатида ҳалок бўлишмоқда

Бизнинг сайтимиз мухаририятига келган маълумотга асосан Қирғизистоннинг жанубида эмлаш оқибатида нафақат қўйлар, балки инсонлар ҳам ҳалок бўлишмоқда. Ачинарлиси шуки, қўйлар ўлганида нафақат ОАВ кўплаб маълумот тақатишган, ҳатто мамлакат Парламенти бу масалани кун тартибига қўйган эди. Энди эса инсонларнинг ўлими юзасидан ОАВ, Парламент ва бошқа мутасадди ташкилотлар хабар тарқатиш, муҳокама қилиш, олдини олиш ўрнига кенг халқ оммасига бу хабарни тарқалиб кетишига тўсиқ қўйишга уринишмоқда.

Вокеа тафсилоти қуйидагича: шу йил 25 сентябр куни Ўш шаҳридаги Жийдалик кўчаси 23 уйда истиқомат қилувчи 67 ёшли Ҳабибахон Фирдосиева ва у кишининг турмуш ўртоғи Фирдосиев Мухторхон ака Ҳожилик сафарига бориш учун, Ҳожилик сафарини ташкил қилиш штабини талаби билан (Саудия Арабистони талаби билан Ҳожиликка борадиганлар юқумли касалликларга қарши эмлаш муолажасини олишлари шарт) мазкур шатабда гриппга қарши эмлаш муолажасини олишган. Эр-хотин уйга қайтиб боришганлари заҳоти ўзларини ёмон ҳис қилишган. 3 кун давомида Тез ёрдам станцияси докторлари уларга тинчлантирувчи укол қилган. "7 сентябр куни Фирдосиева Ҳабибахон ая оламдан ўтганлар. Фирдосиев Мухторхон ака эса шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган. 5 октябр куни у киши оғир аҳвода ООКБнинг реанимация бўлимига кўчирилган.

Жабрланувчиларнинг фарзандлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишмоқчи экан, лекин Муфтият, Ҳожилик сафарини ташкил қилиш Штаби ҳамда шофокорлар уларга қаттиқ босим ўтказишмоқда. Оталари шифокорларнинг қўлида экан, маҳаллий шифокорларнинг қўлидан ҳар қандай ишлар келишини билишган марҳума Фирдосиева Маҳбубахон аянинг фарзандлари оталарининг ҳаётини сақлаб қолиш илинжида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ота-онасининг заҳарланганлиги факти бўйича Ариза топширишга ҳадлари сиғмаяпти. 

Муфтият, Ҳожилик сафарини ташкил филиш Штаби ва шифокорлар бу хабар кенг омма орасида тарқалиб кетса аҳоли орасида паника бошланиб, ҳожилик сафарига боришдан бош тортишларидан қўрқишмоқда. 

Эчкига жон кайғусию, қассобга ёғ дегани шу бўлса керак. Бу воқеани эшитган ҳожига отланганлар, Ҳожибошига ва врачларга қўшимча юз доллар бериб прививкадан ўтди деган справкалар олиб кетишаябди (албатта норасмий). Миш-мишларга қараганда бундай ҳол Узген ва Новқатда ҳам бўлган, бироқ Муфтиятдан келиб, бу ҳаммаси Оллохдан, уларга ҳожига бориш насиб этмабди, ақлли бўлинг- деб кетаверишибди. 

Маълумотни йўллаган муаллиф: Ўшдан Куйган кул.

Қўшимча малумотларни ушбу мақолага илова қилиб қўйиб борамиз.


Бугун, 2012 йли 7 октябрда олган маълумотимизга асосан, кеча 6 октябр куни Узгенлик 43 ёшли Хасанбой исмли киши ҳам Ҳожиликка кетиш олдидан қилган эмлаш оқибатида оламдан ўтган.


Категория: Мои статьи | Добавил: Sultonbek (06.10.2012)
Просмотров: 973 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Суббота, 11.05.2024, 09:46
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz