Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Мои статьи

“ИНДАМАДИ”


Неъматжон Қулабдуллаев қўшиқ осмонида юлдуз бўлиб порлаган кезларда ёш бола эдим. 1960 йилларда шоир Пўлат Мўмин шеъри билан унинг ижросидаги "Индамади” қўшиғи эса чинакамига юракларни ларзага солувчи оҳангга айланган, десам муболаға бўлмас.

Гоҳо киши хаёлотдаги хотира дафтарини варақлаб қолади. Бундан йигирма йилларча муқаддам, ҳозиргидек кузнинг хазонрезги кунларида Неъматжон Қулабдуллаев билан Наманганда учрашиб қолдим. Машҳур санъаткор учун, унинг ўзининг ҳикоя қилишича ўша пайтлар оғир ва ҳаётидаги синовли кезлар экан.

Бугунги кунда Зулайҳо Бойхонова ижросидаги "Ҳай- ҳай” номли завқу шавқ билан тинглаётганимиз қўшиқни бир пайтлар ўша машҳур санъаткор Неъматжон Қулабдуллаев ижро этганини ҳам ҳамма билавермаса керак.

Буларни эслаётганим боиси шундаки, Зулайҳони ҳам Уйчи туманининг Ёрқўрғон қишлоғидан катта санъат йўлига чиққан кезлардан билардим. Мана бугун у Ўзбекистон халқ артисти. Зулайҳонинг иқтидори муносиб тақдирланганидан бир ҳамюрт сифатида қувонаман.

Лекин санъати мактабидан ўнлаб ёшларни баҳраманд этган Неъматжон Қулабдуллаев меҳнатлари эса ҳукумат томонидан муносиб тақдирланмади. 90 йилларда унинг вилоятларни кезиб юргани сабабининг бир учи ҳам ўзини эътироф этишлари учун ҳаракат экан. Унга ҳукуматнинг санъат соҳаси дарғалари вилоятларда концерт ўтказиб, маҳаллий матбуот орқали халқ эътиборини қозонганингиз ҳақида маълумот тўплаб келинг, дейишибди. Ўшанда унинг концертларини ташкиллаштиришга кўмаклашгандим.

Оиламиз даврасида унинг қўшиқларидан кўп баҳраманд бўлдик. Буюк санъаткордан бугун ўша кезлардан ҳаяжонли, илиқ ва ҳурматга сазовор хотиротлар қолди. Хотиримдан ўчмайдиган ва эътиборни тортганларидан бири у нафақат саҳнага чиқиш олдидан, балки битта тингловчиси олдида ҳам ижрога масъулият билан ёндошишининг гувоҳи бўлганман.

Неъматжон ака хонадоонимизда бир ҳафтача меҳмон бўлдилар. У киши қўлига ҳар гал дуторни олар экан, аввал бошига ўзбек дўпписини чиройли қилиб киймагунча ижрони бошламас эдилар. У дутор чертганда кўнгилларни маст этарди.

Халқ суйган санъаткор Неъматжон Қулабдуллаевнинг ўшандан кейинги тақдиридан бехабарман. Унга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони берилдими ёки йўқ билмайман, аммо у ўзининг "Эй, гўзал”, "Индамади” каби ўнлаб юракка яқин қўшиқлари билан чинакам халқ санъаткори эканига шубҳа йўқ. Фикримизнинг яна бир далили шундаки, бундан ярим аср муқаддам у ижро этган қўшиқларни бугун куйлаётганлар эл назарига тушиб юришибди
Ризо Обид.

Источник: http://turonzamin.org/2012/10/05/inda/#more-20287
Категория: Мои статьи | Добавил: rsc (23.07.2013) | Автор: Ризо E W
Просмотров: 1181 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Пятница, 26.04.2024, 16:18
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz