Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Шеърият

Қурт босган дарё

Бир ҳурматли акамиздан қирғизлар дарёга нарса тўкишса балиқлар ташланишса сувни қурт босиб кетибди деб ўтовларини йиғиштириб бошқа жойга кўчиб ўтишганини, ўзбеклар уларга балиқни истеъмол қилишни ўргатганини эшитиб мазкур сатрларни ёздим.

Энасойнинг бўйида

Катта ўтов қўйилди

Қорақирғиз тўйида

Қимизга бир тўйилди.

 

Эркаклар боши оғриб,

Ётар эди сабоҳда.

Болалар варрак олиб,

Ўйнар эди йироқда.

 

Тўйдан қолган қолдиқлар

Оқар сувга ташланди.

Дарёда оч балиқлар,

Ур-йиқит тез бошланди.

 

Бир лаҳзада мовий ранг,

Қора бўлди, аҳвол танг.

Сув ичида бўлар жанг,

Соҳилда ҳамма тажанг.

 

Ваҳимани бошлади,

Ўйнаётган болалар.

Кўзларини ёшлади,

Латтабошли оналар.

 

-Дарёни яна қуртлар,

Ғиж-ғиж босиб кетибди.

Энди кун қандай ўтар,

Бошга ташвиш битибди.

 

Ваҳимадан эркаклар,

Чиқишибди ўтовдан.

Бири отни эгарлар,

Бири қочарди ёвдан.

 

Тушуниб вазиятни,

Қайтдилар секин ортга.

Қўрқоқ билмай уятни,

Айланди тезда мардга.

 

Қурт босган сув ташвиши,

Муҳокама қилинди.

Фикрин айтиб ҳар киши,

Бир тўхтамга келинди.

 

Жаниш, Байиш тортишиб,

Бири Байкалдан сўзлар,

Жаннатдан гап очишиб,

Бири Жайҳунни кўзлар.

 

Танлашиб иссиқ юртни,

Ўтовларни бузишди.

Роса сўкишиб қуртни,

Ўзга юртга сузишди.

 

Кўчманчи қавм юрди мўл,

Тоғ бағрида битди йўл.

Табиати ҳам маъқул,

Қуртсиз экан Иссиқкўл.

 

Воҳадаги деҳқонлар,

Хурсанд эди меҳмондан.

Билишмасди мезбонлар,

Айрилишин ватандан.

 

Рус овқати - помидор,

Балиқ экан сувда қурт.

Яхши ҳамки ўзбек бор,

Бўлмайди ҳеч хор манқурт.

 

Баҳодирхон Султон

15 апрел 2014 йил

Категория: Шеърият | Добавил: Sultonbek (17.04.2014)
Просмотров: 1401 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Суббота, 20.04.2024, 01:22
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz