Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Шеърият

Тутилган ой қиссаси

Кеча оқшом фалакда

Ой қорайиб қолганда,

Қирғиз олиб тоғора,

Чалиб қолди ноғора.

 

Билишмаски тунда ой,

Тутилиб туришини,

Аюҳаннос, доду вой,

Бошлашди уришини.

 

Келган бало кетсин деб,

Белгилашди худойи,

Қора доғлар битсин деб,

Ойдан қилмай жидойи.

 

Жарчи кезди аулни,

Танлашди бакавулни,

Ҳар хўжалик битта мол,

Худойи қилсин дарҳол.

 

Қўноққа тўлди аул,

Шорпо бўлар танаввул,

Намакобни бир ҳўплаб,

 Гўштга сепди бакавул.

 

Туфланган гўшт ниҳоят,

Тенг бўлакка бўлинди,

Чала ўқилиб оят,

Давра якун қилинди.

 

Ҳар қўноқнинг қўйнига,

Берилди гўштли тугун,

- Алып кетет уйина,

Ай азат болду бугун!

 

Баҳодирхон Султон

17 апрел 4014 йил

Категория: Шеърият | Добавил: Sultonbek (17.04.2014)
Просмотров: 385 | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Среда, 23.01.2019, 15:16
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2019
Сделать бесплатный сайт с uCoz