Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Шеърият

Қайта туғилиб бир яшагим бор

Ғийбат қилганларга ишонманг зинҳор,
Бизнинг уйимизда ёғмагай ҳеч қор,
Ўрик гуллаганда ҳовлим ҳар баҳор
Оппоқ гилам билан бурканар бир бор.

Ҳовлимдан чиққан сес азамас, ёр-ёр,
Кулиб келинг, ғаму алам не даркор.
Юмдалаб сочларин куймасин зор-зор,
Бебурд фарзанд доғида у онаизор.

Асли бу дунёга келганим хато,
Худони бир вақтлар қилганман инкор,
Отажоним ётган мозордан ҳатто
Бир энлик ерга бўлдим энди зор.

Бир парча этдан ўстирган чинор,
Волидам йўлимга ҳар кун интизор.
Тебратган бешигин уйқусиз бедор
Эвази - бетофиқ мен худо безор.

Ёмонман, бадфеълман, бунга мен иқрор,
Мени эслаб сўкинг, чиқаринг хумор.
Унутманг, ёд олинг лоақал бир бор
Келибоқ оёғингиз ўпмоғим бор.

Мени хатто мозор ҳам қабул қилмас,
Эҳ-ҳе, қанча қанчалардан қарзим бор.
Кўнгил оғритганим сон саноқ билмас,
Келиб улардан ҳам узр сўрагим бор.

Мени ўлганлигим рост эмас ёлғон,
Қайта туғилиб бир яшагим бор.
Мен ҳам сурайин зўр давру даврон,
Тўйиб бир қахқаҳа отиб кулгим бор!

Лайлак бўлиб кўкка қилайин парвоз,
Қўйнимда эркалай иффатли бир ёр.
Гердайиб юрайин бамисоли ғоз,
Атрофим улфату дўстларга бисёр.

Беш вақт намозни қилмасдан канда,
Ҳалолу харомга бериб эътибор,
Ҳақ йўлин танлаган тақвадор банда
Бўлиб эркин нафас олиб юргим бор.

Аллоҳнинг изнисиз кўз юммоқ гуноҳ,
Шундоқ қам бош-оёқ бўлдим гуноҳкор.
Яна бир гуноҳим у Олампаноҳ
Кечирар... Э, узр, кутиб қолди дор.


Баҳодирхон Султон
Категория: Шеърият | Добавил: Sultonbek (10.07.2013)
Просмотров: 399 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Среда, 23.01.2019, 15:38
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2019
Сделать бесплатный сайт с uCoz