Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Мои статьи

Баҳодир Узоқов. Беғубор болалигимдан хотиралар. (5-қисм)

Азиз ўқувчидан узр сўраган ҳолда Қорабоғ ва Қамаши тарихига оид баъзи маълумотларни қўшимча қилмоқчиман.

Фотография 1

Қамашига Қарши томонидан кираверишдаги темир йўл разъезди.

Қорабоғ қишлоғини топографик номланишида Қорабоғда қалин чакалакзор ўрмон бўлганлиги ва у атрофдаги кенг дашту биёбонлардан келаётган йўловчига узоқдан қоп-қора дарахтзорли оазис бўлиб кўринганлиги сабабчидир. Қорабоғдан ҳозир Яккабоғ туманига қарашли Тўқбой қишлоғига томонга юришдаги чакалакзордан кундуз куни юриш ҳам қўрқинчли бўлган. Мени ёшлигимда қишлоғимизнинг ҳар жойида баланд баланд кекса тут дарахлари бўлар эди. Бу тутлар ҳар йили баҳорда мазали тутлар қийғос бўлиб пишар ва ерга тўкилиб тушарди. Маълум бўлишича XIX асрда мингта тут дарахти экилган. (Бу дарахтларни эккан инсоннинг исму шарифи, бошқа кўплаб маълумотлар қаторида менинг Ўзбекистондаги шахсий архивимда сақланмоқда. Маълум бир сабабларга асосан мени вақтинчалик бу архивдан фойдаланиш имкониятим йўқ. Ёритаётган маълумотларни барчасини хотирамдаги маълумотлар асосида ёзмоқдаман.) Бу тутзорнинг мевасидан танаввул қилиш учун қишдан ҳолсизланиб чиққанлар ҳар баҳорда узоқ узоқлардан Қорабоққа махсус келишган.

Бухоро амири Амир Олимхон рус истилочиларидан Афғонистонга қочиб кетаётганида Қорабоғда тўхтаб ўтган. Менга раҳматлик Ойдин момам сўзлаб берганига асосан Амирнинг лашкарлари ўзлари билан олиб кетишидан қўрққан маҳаллий аҳоли хотин-қизларни қилоқдан ташқаридаги жарликка яширишган. Теварак атрофдан келган Бекликларнинг аскарлари Қаюм бувамнинг ҳовлисини ёнидаги кўприкда учрашишган. Қишлоғимизда жуда ҳам кўп қўшин тўпланган. Амир Олимхоннинг қишлоқдан Шаҳрисабзга томон кетадиган йўлдан ўтаётганини Узоқ бувамлар бизнинг қишлоқдаги ҳовлимизнинг девори ортидан кузатиб туришган экан.

Қорабоғ ва атрофдаги аҳоли пунктлари тарихига оид баъзи қизиқарли маълумотларни 1900 йилларда қурилиб ишга туширилган Самарқанд-Душанбе йўналишидаги ҳозирги Китоб довони бўлмиш ўша пайтдаги файтун почта йўлидан 1905 йилда Самарқанд-Китоб-Шахрисабз-Ғузор-Тангахарам (ҳозирги Деҳқонобод)—Денов-Тошқўрғон-Яккабоғ-Қарши-Бухоро маршрути бўйича саёҳат қилган рус полковниги Дмитрий Николаевич Логофет 1913 йилда чоп этилган ўзининг "В горах и на равнинах Бухары. Деган асарида ёзган (Ўқинг: Дмитрий Николаевич Логофет 1913. (Очерки Средней Азии). Спб., 1913.)

Фотография 1

Бу китобда ёзилишича Яккабоғ беклиги ҳудудида Қорабоғ ва Лангар деган машҳур қишлоқлар мавжуд. Яккабоғдан Ғузорга кетадиган йўлнинг чап томонидаги Ёртепа деган тепаликда тўхтаб, "...Бу ерда катта қалъанинг харобаларининг изи бор, сочилиб ётган сопол идишларнинг гувоҳлик беришича бу ердаги қалъа тахминан юз йилча илгари харобага айланган. Яна юз йил ўтганида бу харобанинг изини топиб бўлмаса керак. Бизни Шаҳрисабзлик йўлбошловчимизнинг сўзларига асосан шу атрофда учта кўл бўлиб, бу кўллар ов қилувчилар орасида жуда ҳам машҳур...” - деб ёзиб ўтган. Бизнинг тахминимизча бу жой ҳозирги Ёртепа қишлоғига етмасдан жойлашган Бобуртепа ёки унинг атрофида бўлган. Менинг эсимда қолган воқеа, биз Тошкентда университетда ўқиб юрган давримизда Оқдахана қишлоғи атрофидаги аҳоли тепаликдан сопол идиши қолдиқларини топишган ва отамга олиб келишган экан. Отам эса биз ўқиган тарих факультетидаги археолог дўстларига маълум қилган. Нина Петровна исмли археолог Қамашига келиб ўрганиб кетган эди. Шу нарсани натижаси билан қизиқиб кўрмаган эканман. Шунингдек, Д.Н.Логофет тарихда Муқанна қўзғолони деб из қолдирган Шаҳрисабз атрофидаги тоғда макон қурган  Муқаннага оид қизиқарли маълумотларни ҳам ёзган.У киши ҳаттоки Муқанна таълимотига мансуб инсон билан ҳам суҳбатлашганини ёзиб ўтган. Мен ўз хотирамда фақат ўзим яшаган муҳит ҳақида ёзишни мақсад қилганим учун ўлкамизнинг тарихига алоҳида урғу бериб асосий мақсаддан четлашмаслик учун шу ерда қизиқарли маълумотларни якунлашга мажбурман.



аль-Муканна на троне (иллюстрация к "Лалла Рук")
Муқанна ҳақида яна бир манба: http://ioann-pupkin.livejournal.com/105227.html

Қорабоғдаги маълумотларга қайтсак, XX асрнинг 30-йилларига бориб машҳур Қорабоғ бозори буткул тугатиб бўлинган. Маҳаллий аҳоли Қарши, Яккабоғ, шаҳрисабз, кейинчалик янги ташкил топаётган Қамашига кўча бошлаган. Бунинг асосий сабаблари қуйидагилар:

Янги Шўролар ҳокимиятининг солиқ, молия, миршабхона, НКВД ва ҳ.к ташкилотлари вакиллари мўмай даромад ундириш учун бозорга келаётган савдогарларни талай бошлашган, бозор орқали кун кўраётган маҳаллий бойларнинг мол-мулки талон-тарож қилинган, ҳамда чет ўлкалалардан келаётган савдогарларнинг мол-мулкига йўллардаги қароқчиларнинг ҳужуми кўпайган.

Ҳозирги пайтдаги Қамаши тумани ҳақида Интернетдан олинган маълумот қуйидагича:   Камашинский район был образован в 1937 году. В 1938 вошёл в состав Бухарской области, в 1943 отошёл к Кашкадарьинской области. В 1960 вошёл в состав Сурхандарьинской области, а в 1963 был упразднён. В 1964 восстановлен в составе Кашкадарьинской области. Манба: http://ru.wikipedia.org/wiki/камашинский_район

Фотография 1

Қамаши темир йўл станцияси.

Кўриб турганингиздек Қорабоғ қишлоғи инқирозга учрагандан кейин темир йўл станцияси қурилган Қамаши поселкаси пайдо бўлган.


(Давоми бор)
Категория: Мои статьи | Добавил: Sultonbek (27.10.2012)
Просмотров: 1412 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Среда, 24.04.2024, 16:05
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz