Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Мои статьи

ҲАЁ, КАМТАРЛИК, ОҚИЛАЛИК, УДДАБУРОНЛИК ВА ҒУРУР

АЁЛЛАРИМИЗНИНГ ЭНГ ГЎЗАЛ ФАЗИЛАТЛАРИДИР

Ҳаётда "Эр-хотин - қўш ҳўкиз" деган ибора тез-тез қулоғимизга чалиниб туради. Ҳаётни кузатар эканмиз, донишманд халқимиз ишлатадиган ҳеч бир нақл ва мақол бежиз тўқилмаганига гувоҳ бўламиз. Оиланинг асосий устуни ҳисобланган эр-хотиннинг рўзғордаги ўрни гарчи баробар ҳисобланса-да, оила мустаҳкамлигини сақлашда аёлнинг роли катта.

Э.НОРБЎТАЕВА.

- Аёл оқилалиги, андишалилиги, уддабуронлиги, умуман, ўзбек аёлига хос гўзал фазилатлари билан оилани тебратишда, соғлом муҳитни вужудга келтиришда муҳим роль ўйнайди, - дейди Қарши Давлат университети доценти, хотин-қизлар кенгаши раиси Гулноза Узоқова. – Аёл қандай вазифада ишламасин, қандай натижага эришмасин, қандай иқтидорга эга бўлмасин, барибир ортида суянган тоғи бўлишини хоҳлайди. Бу тоғ - биринчи навбатда, унинг умр йўлдоши, деб ҳисобласак, шу қаторда давлатимиз, Президентимиз томонидан аёлларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳам уларга куч, илҳом бағишламоқда. Бугун ўзбек аёли учун дунёнинг барча дарвозалари очиқ. У жамиятда муносиб ўрин эгаллаши, Ватан тараққиёти, оила, халқ фаровонлиги йўлида нимаики эзгу ишга қўл урса, уни амалга оширмоқчи бўлса, бунинг учун юртимизда шароит ҳам, имконият ҳам етарли.

Қамаши туманидаги Қорабоғ қишлоғида зиёли оилада вояга етган - Гулноза Узоқова Қарши Давлат педагогика институти (ҳозирги университет)ни тугатиб, шу жойда ишлай бошлади. Педагогика фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлди. Ҳозирги кунда докторлик диссертацияси устида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

2007 йилдан бери университет хотин-қизлар кенгаши раиси вазифасида фаолият юритиб келади. Шу йиллар давомида университет хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, улар ўртасида олиб бориладиган маънавий-ахлоқий тарбия ишлари самарадорлигини таъминлаш, ҳуқуқий, тиббий маданияти ва касбий маҳоратини юксалтириш, мустақил оилавий ҳаётга тайёрлаш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Шунингдек, хотин-қизлар онгига миллий ғоя ва мафкурани сингдириш, талаба қизларда бўлажак мутахассис сифатида мустаҳкам илмий, ахлоқий дунёқарашни ривожлантириш ҳам олиб бориладиган тадбирлар режасида инобатга олинган.

- Маънавиятли кадр, аёл ҳар доим ўзининг атрофида юксак интеллектуал салоҳиятли кишиларни бирлаштира олади, - дейди суҳбатдошимиз. - Бу борадаги ишларни амалга оширишда вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят "Олима аёллар" уюшмаси, вилоят "Оила" маркази билан ҳамкорликда иш олиб бормоқдамиз. Университетимизда хотин-қизларимизнинг яхши оила бекаси, яхши она, яхши рафиқа бўлиши, бу борада билим, кўникмаларни эгаллаши учун ҳаракат қиламиз. Оила мустаҳкамлигини сақлашда аёлнинг роли катта эканлигини аждодлар фаолиятидан ҳам кўришимиз мумкин. Дейлик, набиралар тарбияси билан шуғулланган Сароймулкхоним, фозила, оқила аёл Нодирабегимлар бизга ибратдир. Билимга чанқоқлик биз – Шарқ аёларининг қонида бор.

Физика ва уни ўқитиш методикаси кафедраси доценти Гулноза Узоқова олима, жамоат ташкилотчиси бўлиши билан бирга, яхши оила бекаси. Унинг илмий фаолият билан шуғулланишига турмуш ўртоғи – Неъматжон Мирзаев шароит яратиб берган. Ўзи нефть-газ соҳасида муҳандис. Ҳозирда бир ўғил, бир қизни тарбиялаб вояга етказишмоқда. Мақоламизни суҳбат давомида Гулноза опанинг бугунги замонавий ўзбек аёлига берган таърифи билан якунлагим келди: "Давр ўзгаради, инсоният ақл-заковати билан кашфиётлар қилишдан тўхтамаслиги тайин, тараққиёт янада юксак чўққиларга кўтарилиши турган гап. Лекин меҳр-муҳаббат, оила ва фарзандга жонфидолик ҳамма замонларда ҳам оналарнинг энг гўзал хислати бўлиб қолади. Ўзбек аёли зиммасига эса ҳаё, ибо, фаросат, самимийлик, камтарлик, оқилалик, уддабуронлик ва ғурур каби момоларимизнинг гўзал фазилатларини ўзида жамулжам этиб, миллий, шарқона маънавиятни сақлаб қолиш, уни янада юксак даражаларда замонавий асосларда давом эттириш масъулияти юкланади".

http://www.qashqadaryogz.uz/cgi-bin/main.cgi?lan=u&raz=23&pg=1&id=2846&od=1&om=1&og=2007&dd=2&dm=3&dg=2013&nr=0&search=%26%231178%3B%EE%F0%E0%E1%EE%26%231171%3B

Категория: Мои статьи | Добавил: Sultonbek (02.03.2013)
Просмотров: 1204 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Четверг, 25.04.2024, 19:58
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz